#УЯЛМАЙСАНМИ? Умавий халифалардан Ҳишом ибн Абдулмалик бир сафар ҳаж қилди. У Каъбани тавоф қилаётганида Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар розиёллоҳу анҳумни кўриб қолди. Унинг оёқ кийими йиртилиб кетган эди. У оёқ кийимини қўлида кўтариб олган эди. Танасидаги либоси икки дирҳам ҳам турмас эди. Ҳишом Солимга яқин келиб сўради: -Эй Солим! Менда ҳожатинг борми? Солим унга ғазаб ва таажжуб билан қараб деди: -Аллоҳнинг байтида туриб мени Аллоҳдан бошқадан ҳожатимни сўрашимни истаяпсанми? Аллоҳдан уялмайсанми?! Халифа хижолат бўлди ва Солимни тарк қилиб тавофини давом эттирди. У Солимни кузатиб юрди. Ҳарамдан чиққанида унга учрашиб деди: -Эй Солим! Ҳарамда мендан ҳожатингни сўрашдан юз ўгирдинг.