Эй дўстим қулоқ сол,менинг сўзимга, Сўзим ботмасин ол тўғри ўзинга. Шундай йўл тут дўстим,бўлгин сен халол, Хатто қўшнинг дўст деб айтсин бемалол. Ота-ю онадур,сенга содиқ дўст, Ким бўлма унитма уларни эй дўст. Бир ночор,бўлиб зор,келганда бемор, Дилдаги мехрингни аяма зинҳор. Бўлмагин,ёмондан, худо ҳам безор, Ёмонингни яхшила, бўлма гунохкор. Адашмай ташлагин қадамларингни, Фурсат бор тўғирла хатоларингни. Кўнгилдан юлиб от,найза хасадни, Нафсинга берилмай қилгин хавасни. Ҳидоят йўлидан юрмоғинг даркор, Арзийди шу йўлда бўлсанг ҳам бебор. Тоқатлига тоғлар ҳам эгади бош, Ҳар нарса ўткинчи тўкаверма ёш. Яшашни истасанг тўкин ва сокин, Қаноат бобида бўлгин сен хоким. Ҳар ерда бордур, там-ташви