Баҳорим очилмай наҳот бўлса куз, Наҳот гўзалликни кўрмас энди кўз. Қалбим туб-тубини куйдирар бир сўз: «Соғиндим»…! Гўё қувончларга берилган барҳам, Ифорин таратмас энди гуллар ҳам. Дудоқлар шивирлар, кўзлар бўлиб нам: «Соғиндим»…! Кўкдаги офтоб ҳам энди бермас нур, Сайрга чорламас қушлар ҳам деб юр. Куйлайди япроқлар фақат бир хушру'й: «Соғиндим»…! Хаста дил йиглайди, оқшомлар беун, Йил бўлиб чўзилгай бедор қаро тун. Соатлар чиққиллар бир сўз деб узун: «Соғиндим»…! Қувончлар чекинди, бахт кетди йироқ, Дийдордан бошқа йўқ, таскин яхшироқ. Сўнмаган умидлар тинмай дер бироқ: «Соғиндим»…! Дунёда шодлигим, бахтим ўзинг бил, Интизор кутмоқда бир ошуфта дил, Истасанг гул бўлай, пойингга тез кел. «