Бу дунё на бахт берди,
На сиҳат, на шон берди.
Олисларга термулиб,
Умидларим жон берди.
Номард чиқди тақдирим,
Тириклик ҳам дард бўлди.
Иккиланмай барига
Нуқта қўйиш шарт бўлди.
Ажабланманг дўл ёғса –
Нафасим тутун бўлар.
Минг-минглаб тириклардан
Ўлигим устун бўлар.
Жасадимга одамлар
Афсус билан қарашар,
Олдидан кўтарай деб
Тобутимни талашар.
Мен эса жим ётаман,
Хафа бўлиб ётаман.
Бу дунёнинг устидан
Кулиб-кулиб ётаман.
Қўрқманг, қайтиб чиқмайман
Тупроқ тўсса йўлларим.
Мозоримдан бўй чўзар
Муҳаббатнинг гуллари.
Минг йилдан сўнг ҳам туйғу
Уйғонар юрагида –
Қабримнинг чанги тегса
Қизларнинг этагига.
Ўзим кутиб чарчадим,
Куттирмайман Худони.
Изза қилиб кетаман
М