Севишга севдим-у дўстлар, севаман деб айтолмадим,Сен учун жонимни ҳам бераман деб айтолмадим.Айтолмадим ошиқлигим, муҳаббатга лойиқлигим,Ёниб буткул кул бўлдим-у, куяман деб айтолмадим.Кўрсам тилим айланмасди, юрагим тез уриб тинмади,Тушларимда сени ҳар кун кўраман деб айтолмадим.Тушунинг шу ёшимда, бу савдо тушди бошимга,Ҳаётимни сенсиз қандай қураман деб айтолмадим.Ёнида соғиниб туриб, олисда оғриниб туриб,Мени ташлаб кетсанг бир зум ўламан деб айтолмадим.Қайтолмадим йўлимдан ҳам, ушлолмадим қўлидан ҳам,Менда кўнглинг борлигини биламан деб айтолмадим.Яширдим дилда рашкимни, пинҳона тутдим ишқимни,Фақат бир сени севгингни кутаман деб айтолмадим.Кетиб қолдим олисларга, бир сўз демай ул дилба