Замон oғир , дунё мураккаб,
Яшаябмиз юракни алдаб.
Ташвишлар-ку бўлади бир гап,
Ўзингизни эхтиёт қилинг!
Майли хаёт минг куйга солсин,
Дард дегани домига олсин.
Дунёлари бошида қолсин,
Ўзингизни эхтиёт қилинг!
Одамларга боқасиз қуюқ,
Дейсиз *уни зарра гарди йўқ*.
Қуйинг дўстим кимнинг дарди йўқ,
Ўзингизни эхтиёт қилинг!
Мана яшаб юрибмиз биз хам,
Босилгайдир, изтироб из хам.
Туғилгансиз бир мартда сиз хам,
Ўзингизни эхтиёт қилинг!
Каранг кўкда ой кўзин сузар,
Яшамоқ зўр, бу хаёт гўзал.
Хар ишда бир хикмат бор азал,
Ўзингизни эхтиёт қилинг!
Хар умрнинг бордир ёз қиши,
Тугамайди хаёт ташвиши.
Жуда яқин ойнинг ўн беши,
Ўзингизни эхтиёт қилинг!
Турмуш мушти жудаям оғир,