Силкинмагин Ер (кеча ҳам ер силкинди, барчамизни Худо асрасин)
Нега безовтасан, эй она замин,
Бағрингда не дард бор, ҳаловатинг йўқ.
Кунора силкиниб, қанча қалбларга,
Қиёмат бор дея, солаяпсан чўқ.
Эслатиб қўйяпсан, даҳшатларингни,
Қон тўккан маконлар дамингда бир хас.
Теварак атрофга соянгни солма,
Ором ол, тинч ухла, силкинма бир пас.
Қанча қабиҳликлар олдими сабринг,
Бағрингни қонларга белаган инсон.
Ким жавоб беради, Ерга не бўлди,
Силкинса қайтарми қалбларга иймон.
Тоғларга боқаман, ҳайрону лолман,
Осмонга бўй чўзган ўлкан қоялар.
Бир кичик тошчани тебратолмаймиз,
Тебранма, бағрингдан тоғ ҳам жой олар.
Кўриб қўй, одамзод, ҳали Ер тирик,
Осмонлар қулашга шай турса недир.
Яна қандай