Бу қисматни ўзим танладим,
Хайкалга бош эгиб турибман.
Юрагингда йўқ менинг исмим,
Ёлғонинга кўниб юрибман...
Сийратингда синик табассум,
Тош деганинг чиқар ховуч қум.
Бирам пишиқ, бирам шумсан-шум,
Ёлғонинга кўниб юрибман...
Холва деса татирмиди тил,
Сохталикка кўнардими дил?...
Юрагимга сиғмаса хам қил,
Ёлғонинга кўниб юрибман...
Севиб қолдим, дарс кетди ғурур,
Кўзимда чўғ, қалбимда йўқ нур.
Лекин, мени ташлаб кетмай тур,
Ёлғонинга кўниб юрибман...
Шу ёлғонинг танамга мадор,
Рост нарсани ўзи қайда бор?!...
Севмаслигинг билсамда эй, ёр!..
Ёлғонинга кўниб юрибман...!