Шайтонлар бу кунда хибсда бу'лар,
Эй Муслим эринмай масжидга боринг.
Тангрим сабрингизни имтихон килар,
Рамазон ойида покланиб олинг.
Бу ойда яшнайди жамики диллар,
Охират кунига хужжатли бу'линг.
Муслима сингиллар Муслим акалар,
Рамазон ойида покланиб олинг.
Балки насб этмас келаси йилга,
Калбга хавотирлик хиссини солинг,
Куръон тиловати ила накш солиб дилга,
Рамазон ойида покланиб олинг.
Бу дунё беш кундир кимдадир уч кун,
Масият колибин сабрла ёринг,
Фурсатни бой берманг акалли бугун,
Рамазон ойида покланиб олинг.
Мусулмон дунёсида фарз амалдир бу,
Охират кунида Жаннатга йу'л бу,
Сизларга ду'стона насихатим шу,
Рамазон ойида покланиб олинг.