Яхшиман Онажон хавотир олманг.
Олис сафарларга кетдима к,аранг.
Ду'сларим дейдилар сог'инди Онанг.
Юрибман мана мусофир бу'либ.
Яхшиман Онажон хавотир олманг.
К,адрингиз яна хам билиниб к,олди.
У'г'лингиз у'згариб к,уйилиб к,олди.
Хеч кимга билдирмай йиг'лаб хам олди.
Яхшиман Онажон хавотир олманг.
Тушларимга кирасиз холимни су'раб.
Яна эркалайсиз бошимни силаб.
Тангридан узок, умримни тилаб.
Яхшиман Онажон хавотир олманг.
Йигитман ахир куним ку'чада.
Сог'иниб бедорман баъзан кечада.
Ишлашим керакку ёшим авжида.
Яхшиман Онажон хавотир олманг.
Ту'г'ри тан оламан бироз соддаман.
Яхшидан ёмон ку'п буни биламан.
Бу хаёт к,онуни сабр к,иламан.
Яхшиман Онажон хавотир олманг.
Шеър ёздим