«Тоттенҳэм» бош мураббийи бирорта ҳам трансфер қилмаганига изоҳ берди
«Тоттенҳэм» клуби 2003 йилдан бери, ёзги трансфер ойнасида бирорта футболчини харид қилмаган илк клуб бўлгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттино ушбу ҳолатга қуйидагича изоҳ берди.
«Биз шундай қарорга келдик. Ҳозир футболчи сотиб олиш урфга айланган, шунинг учун ҳам ҳеч бир ўйинчини трансфер қилмаган Европадаги ягона клубга айландик.
Албатта, футбол тарихини ҳисобга олиб айтсак, бир қарашда бу ёмон кўринади, бироқ бизнинг қароримиз шундай. Энг яхши ўйинчиларни сақлаб қолишни, таркибни ўзгартирмасликни истадик. Бу – мардонавор қарор. Ҳеч қандай истеҳзо ва муболағасиз шундай.