Чет элда тўйдан кейин, Ёшлар тарк этиб уйин, Бир ой саёхат, ўйин - "Асал ойи " бошланар. Ўзбекларда бошкача, "Асал ойи " - бир кеча, Сўнг хар тонг супур кўча, "Сахар ойи " бошланар. Бечора келин- куёв, Тунда учрашар бирров, Сўнг кўнгил айниб дарров, "Ташар ойи " бошланар. Бўлишар ота –она, Олти йилда тўрт бола. Мактабга-ю богчага, “Чопар ойи” бошланар. Керак кўп пул топиши, Уй куриб, том ёпиши. Камлик килиб чопиши. “Учар ойи” бошланар. Киз етилгач узатиб, Зеб- зийнат-ла кузатиб, Сандикларни бўшатиб, “Сочар ойи” бошланар. Келин чикса беадаб, Кўчага ташийди гап, Хонадон сирин боплаб, “Очар ойи” бошланар. Билгунча ўнгу –чапни, Тушунтиролмай гапни, Йиглаб-сихтаб асабни, "Бузар ойи " бошланар. У