Йиллар утса хамки бир-бирин кувиб,
Йомгирлар кетса-да изимни ювиб,
Дилингизда мунир хотирлар туйиб,
Сиз мени хеч качон унутолмайсиз!
Бошдан ойок кадар мехр булдим мен,
Англанмаган сир-у сехр булдим мен,
Хар тонгда тирилиб, хар тун улдим мен,
Сиз мени хеч качон унутолмайсиз!
Мен сиздан яширдим дардим-тошимни,
Мархамат кутмадим эгиб бошимни,
Билдирмайин тукдим гохо йошимни,
Сиз мени хеч качон унутолмайсиз!
Жим севдим, йолгонни гохо сезсам-да,
Йолгон изхорлардан гохо безсам-да,
Севдим, дилни гохо янчиб, эзсам-да,
Сиз мени хеч качон унутолмайсиз!!!