ассалому алайкум мухтарам Шайх хазратлари ! Ман якинда шу сайтда сигарет чекиш тахоратни синдириши хакида укиб хайрон булиб колдим.Кайси озми-купми илми бор танишимдан сурамай, "Кайси коидага асосан синдиради?"-деган гапни эшитяпман. Сиздан минг хижолат билан сураяпман Илтимос шунга ойдинлик киритиб берсангиз.Бизга илм булиб колсин Жавоб: - Бу гап сигарет ҳаром деган гап асосида айтилган. Ҳаром нарсани ичига ютиб, оғзини ҳам ҳаром қилиб юрган одамни пок одам, озода одам, ораста одам дейиш мумкин бўлмаганидан айтилган. Ўша илми бор танишларингиздан, ҳаром нарсани қайси қоида асосида тушунмаётганларини сўранг. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф http://savollar.islom.uz/smf/index.php/topic,18860