Мен булутни ок деб юрибман,
Юрагингиз бунча ок, ота;
Узга жойдан даво излаб юрибман,
Дуне менга уйингох, ота.
Калайсан деб сурайсиз холим,
Хар галгидай кунглим чог, ота;
Кузмунчоклар менга керакмас,
Худо узи мададкор, ота.
Дуолариз асрайди мени,
Кунглим мангу яшил бог,ота;
Елгонларга ургатмагансиз,
Хакни излаб дилим дог,ота.
Кайтгим келар уз уйимга гох,
Бунча огир яшамок,ота;
Упиб яшар оегингизни,
Тупрок мендан бахтлирок, ота !!!