«...Балким, сизлар ёқтирмаган нарса (аслида) ўзларингиз учун яхши, ёқтирган нарсангиз эса (аслида) сизлар учун ёмон бўлиб чиқар. Аллоҳ билур, сизлар эса билмайсизлар»(Бақара, 216).
Роббим! Туғилган куним мени йиғлатиб, атрофимдагиларни кулдирганингдек, вафот қилган куним атрофимдагилар йиғлаганида мени кулдиргин. Аллоҳим, бизларни яхши хотима билан ризқлантир, биздан рози бўлиб вафот эттир!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Номаи аъмолида кўплаб истиғфор топган киши қандай бахтли», деганлар. @arabicuz
Салафлар эҳтиёжларини сўраб дуо қилишни Арафа кунига олиб қўярдилар.
Қанча эҳтиёжлар, орзу-умидлар ва дуолар борки, айнан Арафа куни охирида ижобат қилинган. Биз рамазондаги Қадр кечаси қачон бўлишини аниқ билмаймиз. Зулҳижжадаги Арафа куни ҳақида эса бизга Аллоҳ таоло аниқ қилиб хабар бериб қўйган. Шундай экан, сустлик нечун?
Арафа кунининг ашийясида холи қолиш имконингиз бўлса, албатта шундай қилинг.