Бу дунёдан бегона, ёт кўрдик ўзни,
Жон берсак~да, унинг учун ботиб терга.
Оқ осмонга тикилганча юмдик кўзни,
Қаро ерга кирдик, дўстлар, қаро ерга.
Хор ўтсак ҳам оддийгина кулбамизга,
Дунё зир~зир титраса~да нағмамизга
Малакул мавт» келиб кетди ҳаммамизга,
Қаро ерга кирдик, дўстлар, қаро ерга.
Бугун сизлар юрибсиз шод, кўзда кулгу.
Бўйингиздан бўй чўзгандир минг бир орзу.
Биз ҳам ўзни ўйлар эдик гўё мангу...
Қаро ерга кирдик, дўстлар, қаро ерга.
Ўзимизча, дунёларга устун бўлдик,
Фиръавнлар диёрига мафтун бўлдик.
Охир ўлим чангалига тутқун бўлдик,
Каро ерга кирдик, дустлар каро ерга