Турфа орзулари булар одамни, Шу максад йулида ташлар кадамин, Имкон бер эй Роббим шудур тилагим, Хажга олиб борай Ота Онамни, Илтимос Худойим кутишга вакт йук, Биз учун Каъбадан улугрок тахт йук, Дунёда Хожилик бахтидай бахт йук, Хажга олиб борай Ота Онамни, Айт кимдан сурайин сендан сурмасам, Кандай угил булай сузда турмасам, Розиман Парижни Римни курмасам, Хажга олиб борай Ота Онамни, Сенинг багринг эрур бепаён багир, Бандам деб бизларни Байтинга чакир, Лаббай деб баралла айтибон такбир, Хажга олиб борай Ота Онамни, Армоним домида булмайин гариб, Пушти панохларим бормокда кабр, Ботир угил булиб бошда кутариб, Хажга олиб борай Ота Онамни!!!