ХИДОЯТДАН ШАХОДАТГАЧА(3-Кисм).
(Ҳужжатли қисса)3-кисм
 ХИДОЯТДАН ШАХОДАТГАЧА(3-Кисм)
(Ҳужжатли қисса)3-кисм

Тўхта, тўхта, сенга нима бўлди, алаҳсираяпсанми?
- Қанийди, ухлаётган, алаҳсираётган бўлсам. Қанийди, бегуноҳларга озор берганларим тушим бўлиб чиқса. Қанийди.
- Сени тушунолмаяпман.
- Тушунолмайсан ҳам. Чунки сен ўша тўртинчи тоифадансан. Мен эса тўртинчи тоифа бўлиб яшашдан тўйдим. Инсондек яшамоқчиман.
- Ўйлаб гапир, бу гапларинг учун қамаласан.
- Тўппа-тўғри, қамаламан. Биринчи бўлиб сен қамайсан.
- Сени нима жин урди?
- Мени эмас, сени жин урган. Бир бегуноҳни азоблаш режасини тузиб, мени чақиргандан кўра, оилангнинг, қизингнинг келажаги хусусида бош қотирсанг яхши