Йўлларимга қараб қолган онажоним, Бу дунёда менинг ёлгиз мехрибоним. Кўзим учди соғиндизми жонажоним, Мени ким ҳам соғинарди сиздан бўлак. Тўғри йуллар тор кўриниб йиқилибман, Ҳар кимларга кўнгил бериб соғинибман. Сиздан бўлак мен барчани соғинибман, Мен ким хам соғинарди сиздан бўлак. Соғиндим деб айтган ёлгон айтар экан, Вақти келса дўст ҳам сотиб кетар экан. Йиғлай десам дийдам қотиб кетган экан, Мени ким хам соғинарди сиздан булак. онажоним ва отажоним!