«Нафл намози» деб киши ўз ихтиёри билан фарзга қўшимча тарзда ўқийдиган намозга айтилади. Бу намозни Аллоҳ таоло мўминлар зиммасига фарз каби мажбурий қилмаган, балки ихтиёрий суратда адо этилса, савоб бўлади. Нафл намозлари икки хил бўлади: 1. Беш вақт фарз намозларига тобе бўлган нафллар. Булар фарзлардан олдин ёки кейин ўқиладиган намозлар бўлиб, улар «суннати равотиблар» дейилади; 2. Беш вақт намозлардан ташқари мустақил ўқиладиган намозлар. Булар жумласига зуҳо, таҳажжуд, ҳожат сўраш ва бошқа намозлар киради. Таҳиятул масжид намози: Намозхон масжидга кирганида агар фарз намозлари адо этилмаётган бўлса, масжид билан саломлашиш ниятида ўқийдиган намози «таҳийятул м
Замзам нима маънони англатади? Замзам ер юзидаги энг яхши сувдир. Бунга қуйидаги ҳадис далилдир: عن عبدالله بن عباس رضي الله عنهما قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: خير ماء على وجه الأرض ماء زمزم ، فيه طَعام الطُعْم ، وشِفَاء من السقم. رَوَاهُ الطبراني Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ер юзидаги энг яхши сув замзам сувидир. Унда очга таом, касалга шифо бордир», - дедилар» (Табароний ривояти). Замзам сўзига луғавий жиҳатдан тўрт хил маъно берилган: 1. Кўп. Яъни ушбу қудуқнинг суви кўп бўлгани учун «замзам» (кўп) деб номланган; 2. Тўпланган. Яъни Ҳожар онамиз ердан сув чиқиб