Сахийликни кимдан ўргандинг, – деб сўрадилар Хотам Тойидан. – Ғиштдан ўргандим, – дея жавоб қилди. – Хеч замонда ғиштдан ҳам бир нарса ўрганиб бўларканми? – Одамларнинг қатор туриб бир-бирига ғишт узатганларини кўрганмисиз? Бир гал мен шундай ҳашарда қатнашдим. Ажиб бир ҳолдан ўзим учун хулоса чиқардим: қачонки қўлимдаги ғиштни узатсамгина менга ғишт узатишди. Узатмай, қўлда тутиб турсам, ғишт келиши ҳам тўхтади. Ҳаёл қилдим дейди Хотам тойи: Демак, мол-дунё ҳам шундай. Инфоқ-эҳсон чиқариб турсанг, бирингга ўн келади, бахаллик қилсанг, боридан ҳам барака кетади .