Кўринди бу кеча гулда муножот, Забони ҳол билан кечди мулоқот. Дедим: “Эй гул, нечун чеҳранг қизилдир?” Деди: “Эй қул, юз изҳори кўнгилдир”. Дедим: “Недан ажаб нозикбадансан?” Деди: “Дил нозик эрса, найласин тан?!”. Дедим: “Жисмингда йўқ ғунчангдаги бўй?” Деди: “Хулқинг оғиздан кўрсатар бўй”. Дедим: “Баргинг яшил эркан, гўзалдир”, Деди: “Орзу-умидлардан масалдир”. Дедим: “Сўлғин кўрингайсан хазонда?” Деди: “Бу ерга ётмоқдан нишон-да”. Дедим: “Ҳосилларингни не қиларсан?” Деди: “Сув ичган ўрнимга тўкарман”. Дедим: “Узмиш гулингни бир неча ёш?” Деди: “То лаб очилди, кетди бу бош!” Дедим: “Борми сенинг бир боғбонинг?” Деди: “Жисминг турарми, йўқса жонинг?” Дедим: “Булбул сенга ошиқ экан кўп?” Де