Икки одам ичиб ўтирибди. Биринчиси дебди: — Мантиқ нима дегани? Иккинчиси: — Тасаввур қил, кўчадан икки йигит келмоқда, биттаси тоза, иккинчиси ифлос. Улардан қай бири ҳаммомга боради? — Ифлоси! — Мана шу — мантиқ! Яна ичишибди. — Диалектика дегани нима? — Тасаввур қил, кўчадан икки йигит келмоқда, биттаси тоза, иккинчиси ифлос. Улардан қай бири ҳаммомга боради? — Албатта ифлоси-да! — Йўқ, тозаси! У ҳаммомга бориб тургани учун ҳам тоза! Мана шу — диалектика! Яна ичишибди: — Фалсафа нима дегани? — Тасаввур қил, кўчадан икки йигит келмоқда, биттаси тоза, иккинчиси ифлос. Улардан қай бири ҳаммомга боради? — Қаёқдан билай? — Мана шу — фалсафа...