• Эр уйига келса овқат қилинмаган, уйлар йиғиштирилмаган, кийимлар ювилмаган ҳолда бир чеккада уюлиб ётганмиш...
- Бу нимаси? -, дебди эр ажабланиб.
- Фиқҳга кўра мен овқат қилишга, кийим ювишга, уйни супириб, йиғиштиришга мажбур эмас эканман. Бу ишлар учун бирор хизматчи таъйинлаш сизнинг зиммангизда экан. Ҳатто фарзандимизни эмизиш мажбурияти ҳам менда эмас экан. Фиқҳда масала шундай экан! -, деб жавоб берибди аёл...
• Эр эса жилмайиб:
- Тўғри, бу ишларни қилишга мажбур эмассан... Шу билан бирга мен ҳам битта хотин билан яшашга мажбур эмасман-да, фиқҳга кўра яна учта хотин олсам бўлади! - дебди.
• Шунда хотин:
- Ҳазилни ҳам жиддий қабул қиласиз-а, ҳазиллашдим-, дея тура солиб овқатга ур