Чат (сhat)хоналарда ўғрилар ва бўрилар бор Д. Ҳамдон ибн Муҳаммад ал-Ҳамдон Арабчадан ўгирувчи Абу Закариё ал-Маданий Алҳамду лиллаҳ вассолату вассаламу ала расулиллаҳ... Азиз қизалоғим, менинг ушбу мактубим сенга меҳрибон ота, муҳтарам ака, мушфиқа она орқали етар, эҳтимол уни мажалладан ўзинг ўқирсан. Сендан умидим Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари, саҳобаларнинг қизлари, замони саодатдан то бугунги кунгача яшаган муъмина қизлардан ўрнак олиб яшамоғингдир. Сен иймонда, яхши ишларда, хусусан, ор-номус, иффат, шараф ва ҳаёни сақлашда улардан намуна ол. Ким бўлсин, қандай йўл билан бўлсин, интернет ё телефон орқалими, хат ёки учрашув орқалими ёҳуд бундан бошқа йўллар биланми б