НЕ БЎЛСА ҲАМ КЎНИБ ТАҚДИРДАН
Дўст душманим ғийбат қилсалар,
Индамай, жим туравераман.
Тухматдан тўн кийдирсалар ҳам,
Пaрво қилмай туравераман.
Эгри йўлга мажбур этсалар,
Ўз йўлимдан кетавераман.
Аста юриб, секин борсам ҳам,
Манзилимга етавераман.
Тушимми бу, ўнгимми билмай,
Тирилиб, ҳам ўлавераман.
Ҳаёт шундай синов деб билиб,
Орзуга дўст бўлавераман.
Қалбим йиғлар дунё ғамидан,
Лек, жилмайиб кулавераман.
Не бўлса ҳам кўриб тақдирдан,
Ҳар нарсага кўнавераман...