Кечки таомдан сўнг уй ишлари билан машғул бўлиб ўтирган эдим. Ишимни тамомлаб қўлимга китоб олдим-да ўқимоқликка киришдим. Китоб ўқишни ёшлигимдан яхши кўраман. Мазза қилиб ўқиябману, лекин ҳаёлимни нимадир ўзига торта бошлади. Китобни ёпдимда аста кўзимни юмдим. Нимага бу ҳолат мани чалғитмоқда деб ўйлардим. Шунда анчадан бери кўришмай юрган бир акамиз кўзим олдига келдилар. Ҳозирда ишсиз булиб тирикчиликда анча қийналиб қолган акамизни бир бориб хабар олиб келсам деган фикр миямга ўрнашиб олди. Кўзимни очдимда уйдагиларга “қани кетдик, кўчада айланиб келамиз” деб ўзим ҳам кийина бошладим. Оилавий йўлга чиқдик. Машинамда кетябману нима олиб бориш ҳақида ўйлардим. Яхшиси бирор кило гўшт, н