ОТАЖОН ..........
( Йиғламай бўларми )
Сафар чоғи келиб қолдими
Ота,
Тангрим ёзиғлари шу экан нетай.
Бехатар бўлсайди йўлингиз
зора,
Ё Роббим хукмингдан
бошимни эгай!
Аламим ичимга ютайин
дейман,
Менга иродани бергансиз
Ота.
Фақат дуоларим тўкиб
сўрайман, Охирот йўлингиз нур бўлсин
Ота ! Мен қаддим эгмадим бўлманг
ховотир,
Томиримда оқар сизнинг
қонингиз.
Сиз мард эдингиз оқилу
ботир, Ота, қани эди боссам
изингиз ! Менга мерос энди
дуоларингиз,
Отажон руҳингиз йўлимда
йўлдош.
Жаннатнинг тўрида ором
олингиз, Меҳрингиз қалбимда
айрилмас сирдош! Сабрни қўлимга тутиб
кетдингиз,
Аламни ютдиму бағрим
тиғладим.
"Йиғлама жон болам"..сўнги
сўзингиз, Бўлмади Отажон..