Ҳар куни ушбу дуони айтиш нақадар гўзал!
Аллоҳим! Қалбимни сенга топширдим, Ўзингдан ўзгага уни боғлиқ қилма!
Аллоҳим! Нафсимни сенга топширдим, Ўзингни розилигиндан бошқасида қадам бостирма!
Аллоҳим! Аҳлим, дўстларим, молим ва барча менга ризқ қилиб, ато этган нарсаларингни Ўзингга омонат қилган ҳолда топширдим, барча махлуқотдан ҳимоялаган ҳолда уларнинг барчаларини менга сақлаб бер!
Аллоҳим! Сенга "Ла илаҳа иллаллоҳу ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳ" шаҳодатини омонат қилиб топширдим, ўлим пайти ва қабрдаги савол-жавоб пайтида, уни менга эслаттир ҳамда у сабабли тарозумни оғир қил!