___Ҳаёт шундай яралган,
___Ким бойвачча ким ғариб.
___Кимлар олисга кетган,
___Ўз бахтини ахтариб.
___Ким ночору ким бемор,
___Даво истар дарди бор.
___Ҳаёт шундай дилозор,
___Номарди бор марди бор.
___Ким чиройли яралган,
___Аммо кўзларида нам.
___Бу беш кунлик дунёнинг,
___Доим нимасидир кам.
___Кимдир кўрган хиёнат,
___Ўзи севган ёридан.
___Шу инсонга ишониб,
___Кечган эди боридан.
___Кимлар бола чақам деб,
___Ёт элларда сарсондир.
___Шу жужуқлар бўлмаса,
___Ҳаёт қадри арзондир.
___Кимлар яшар Отасиз,
___Кимлар эса хор қилар.
___Отанг борми шукр қил,
___Улар йўқдан бор қилар.
___Кимлар Она пойига,
___Гул тўшайди хар онда.
___Кимлар Онасиз қолиб,
___Йиғлаб юрар армонда.
___Кимлар ўзин ду