Шарҳловчилик ёки «Пахтакор»-«Насаф» ўйинидаги оғир ҳолатлар ҳақида
@X_Hamidov
Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманида айтган гаплари барчага бирдек таъсир қилди. Чиндан ҳам, ёш авлодни йиғлатиб қаёққача бормоқчимиз? Бу йиғилар қаердадир ушлаб қолиши, асорати бошқа ерда, каттароқ турнирларда сезилишини наҳотки аччиқ тажрибамиздан билмасак, наҳотки унутган бўлсак? Ахир, ҳаммамиздан юқорида турган Ҳакамнинг барчадан-да адолатли ҳукмидан четлаб ўтишга чорамиз йўқку. Ҳа, мана шуниси оғриқли масала. Шуниси ёмон.
Майли, келинг, ҳозир мен шарҳловчилик қисмати ҳақида гапириб берай сизга.
«Суюнчи» фильмида муаллиф антиқа ёндошувлари билан мени ҳайратга солган. Айниқса, Анзират ҳола кўприк қурдирган