Бирор нарсани қаттиқ хоҳласанг, бутун Коинот бу истагинг амалга ошишига хайрихоҳ бўлади. Ҳаёт доимо ҳаракат қилиш учун муносиб лаҳзани кутади. Баъзида хазина шундоққина ҳовлингда кўмилганлигини англаш учун бутун дунёни айланиб чиқишга тўғри келади. Баъзида ҳаёт икки инсоннинг бир-бири учун қанчалик керакли эканликларини кўрсатиш учун уларни айро қилади. Кутиш – энг оғир ишдир. Агар сен фақат гўзалликни кўра олсанг, демак, қалбинг ҳам гўзалдир. Зеро дунё худди кўзгуга ўхшайди, унда ҳамма ўз аксини кўради. Ҳамма орқангдан истаганини, кўзингга қараб эса ўзига керакли гапни гапиради. Севги инсонни қанчалик тез ўзгартирса, умидсизлик ундан ҳам тезроқ ўзгартиради. Бизни кутишаётган жойда айнан кер