ОЛИЙЖАНОБЛИК.
(Мусофир кундалигидан битиклар)
Бу аёл билан яқинда гаплашиб қолдим....
Хаётидаги бўлган воқеани эшитиб, дарров сиз билан бўлишаман, одамлар ўқисин, ибрат олсин деган фикр пайдо бўлди... Ўша аёл тилидан гапириб берсам, тушунарлирок бўлар...
"18 ёшимда, мактабни битирар битирмас узатиб юборишди, қўлимда на хунарим, на дипломим бор! Фақат уй ишлари, пишир куйдирни биламан холос!Тйимиз 1990 йил кеч кузда бўлиб ўтди, турмуш ўртоғим ёлғиз фарзанд эди, Ота Оналари 15 йил фарзанд кутиб, даволаниб, тилаб тилаб олган ўғиллари эди! Туйдан кейин турмуш ўртоғим 2-3 та ўртоқлари билан бизнес қиламан деб Москвага қатнай бошладилар, мен уйда, Қайнона Қайнотам билан... Менга муносабатлиги