Бир қишлоқда бир чол яшаган экан. У жуда камбағал бўлса- да, бисотидаги яккаю-ягона чопқир отига ҳатто подшоҳлар ҳам ҳавас қилишар экан. Оти учун жуда кўп пул таклиф қилишса ҳам у сотмас экан. Чол: "Бу менга нафақат от, балки дўстим. Дўстни қандай сотаман?", - дер экан. Аммо бир куни эрта билан от боғланган жойидан ғойиб бўлди. Бутун маҳалла йиғилиб чолни тергай бошлашди: "Эҳ, аҳмоқ чол, - дейишарди унга. – Отни бир куни ўғирлаб кетишларини билардик. Сотганингда яхши эмасмиди? Қандай омадсизлик!" Чол деди: "Мен отимни ўғирлашдими ўзи кетдими, билмайман. Бу воқеа ҳам омад ёки омадсизлик экани ҳаммамизга қоронғу. Оқибати Аллоҳга аён". Халойиқ унинг устидан кулиб тарқа