Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, бир жамолли ва ҳасабли аёл топдим. Аммо туғмас экан. Унга уйланаверайми?»-деди. «Йўқ»-дедилар. Кейин, У зотга иккинчи марта келди. Яна қайтардилар. Сўнгра учинчи марта келганида: «Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланинглар. Мен бошқа умматларга сизларнинг кўплигингизни кўз-кўз қилувчиман»-дедилар». (Абу Довуд, Насаий ва ал-Ҳоким ривоят қилган) https://play.google.com/store/apps/details?id=com.alkhorazmiy.muslimtaqvim