Ўта ҳасис киши ҳақида:
Бир фақир киши, бой-бадавлат ҳасис бир кишини эшиги олдига келиб, ундан Аллоҳ учун бирор ҳадя ато этишлигини сўради, шунда ҳасис киши хизматкорига эй Муборак, Анбарга айт, Анбар Жавҳарга, Жавҳар Яқутга, Яқут Фийрузга, Фийруз Маржонга, Маржон ўша фақирга, "Аллоҳ унга Ўзи яхшилик эшикларини очсин" деб айтсин деди, буни эшитган фақир киши қўлини осмонга кўтариб, эй Роббим, Жаброилга айт, Жаброил Мийкоилга, Мийкоил Исрофилга, Исрофил Азроил яъни (ўлим фариштаси)га, "бу бой ҳасисни бир зиёрат қилиб қўйсин" деб айтсин деди