Одам Ато яралиб қумдан, Итоатин қилди Аллоҳга. Зериккандек туюлди бирдан, Ялиндиям секин паноҳга. “Ҳар нарсани Яратгувчи Зот, Ёлғизликдан бўляпман хуноб. Жуфт ато эт, қолсин умрбод, Эгамсанку, иложини топ.” Кўп ўйлади топди чорасин, Одам хурсанд яшасин деди. Чимдиб аста қовурғасин, Гўзал Ҳавво яратиб берди. “Эшит одам, бу сeнга шерик, Сендан кўра кучсиз саналар. У ҳам яшар сен ҳам тирик, Отмаса бас, менга таъналар. Топганинга қаноат қилсин, Рухсатинсиз бажармасин иш. Сени мендан кейин бир билсин, Қаттиқроқ тур, ортқизма ташвиш.” Ҳавво рози ҳамма шартига, Эргинасин эъзозлади зўр. Кирар эди барча гапига, Демаганку, пешонаси шўр. Ҳозир замон буткул бошқача, Эрни гапин қилмайди аёл. Норози эр со