Қўй йиғлама, севгим менинг, бечорагинам,
Кўз ёшларинг юрагимга тўлиб кетдику.
Севмагандан меҳр истаб овворагинам,
Нолишларинг нолалари жондан ўтдику.
Қўй йиғлама,
Севгим менинг,
Йиғлама гирён,
Тош юракка томчи бўлиб томганинг бекор.
Агар минг йил йиғласанг ҳам, сўзимга ишон,
Тошни ёриб киролмайсан зинҳор- базинҳор.
Севмагандан севги истаб эзилиб кетдинг,
Қўяқолгин, қўйгин энди, бошингни кўтар.
Кутмоқ дарди оғир, аммо чидадинг, кутдинг,
Умид қилиб гадолардек тиландинг...
Етар!
Севгим менинг адашганим, ҳокисоргинам,
Тома-тома сабрнинг зар косаси синди,
Кел бағримга, ўзимга кел, беозоргинам,
Юр,
Севги йўқ бу макандон кетамиз энди. . . ! ! !