___Магрур булма эй одам,
___Кибр бошни ейдилар.
___Босилган хар бир кадам,
___Кайтар дуне дейдилар.
___Уйлаб гапир хар сузни,
___Уйин килма хеч кизни.
___Сирин сотсанг хар дустни,
___Кайтар дуне дейдилар.
___Омад келса такдирдан,
___Нон узиб бер тандирдан.
___Ночор колсанг факирдан,
___Кайтар дуне дейдилар.
___Отанг хурматини бил,
___Онанг булса шукр кил.
___Ердан паст булма бахил,
___Кайтар дуне дейдилар.
___Саждага топ имконинг,
___Жаннат булсин маконинг.
___Хар нафасинг хар онинг,
___Кайтар дуне дейдилар.
___Дуо олгин Онангдан,
___Агар келса кулингдан.
___Емон булсанг болангдан,
___Кайтар дуне дейдилар.
___Эхтиет бул нафсингдан,
___Бало келса дастингдан.
___Х