Толни шохи синдди шамолда, Сим узилда ва ўчди чироқ, Ҳамма чиқиб олди кўчага, Зулмат ичра қолганди қишлоқ. Хали бери ёнмаса керак, Энди нима қиламиз вой- вой, Осмонни ҳа булут қоплаган, Неъмат экан юлдуз билан ой, Чироқ шукрин қилмас эканмиз, Чидамаймиз усиз бир тунга, Хаққин тўлаб, баъзан нолиймиз, Арзир экан хар қанча пулга. Қўшним дер:- Шам олиб кел, болам, Чоп, ёпилиб қолмасин дўкон. Қоронғуда ётсам, сиқилиб, Томоғимга келиб қолар жон. Қайтиб, деди, қўшним боласи: -Дўкон ёпилган экан, она. -Вой-вой, энди нима қиламиз?! Тезроқ борсанг бўларди, бола. Деди: - Уйда оила билан ҳам, Қоронғуддан қўрқамиз ўзи, Ўлсак, зим-зиё қабрда, Қандай ётар эканмиз, қўшни? Олти ёғи тупроқ, тепада Бирон юлдуз