@ Баҳор келди, ёр келмади @
Ҳаёлимда бўйи-басти
Қийналаман ҳижрон дасти
Балки менда борми қасди
Баҳор келди, ёр келмади.
Кутавериб ақлим ҳайрон
Соғинчида сарғайди жон
Дилгинамни этиб вайрон
Баҳор келди,ёр келмади.
Қишдан чиқди бу жон омон
Кўм-кўк либосда тўрт томон
Лекин дўстлар ҳолим ёмон
Баҳор келди, ёр келмади.
Кўзим узмам, ёр йўлидан
Келса тутай деб қўлидан
Қаҳратоннинг дашт,чўлидан
Баҳор келди, ёр келмади.
Келгин гулим гуллар териб
Кўнгилларга ором бериб
Ғам-аламлар кетсин эриб
Баҳор келди, ёр келмади.
Тоғда қорлар эриб кетсин
Боғда булбул сайраб кетсин
Шомурод ҳам бахтга етсин
Баҳор келди, ёр келмади.
Шомурод Ахмад. 28.02.2021.
Ҳайқираган денгизларга шошасан
Истироблар уммонид