Кўзим очиб уйғонсам сахар,
Оёқ қўлим соғ бўлса агар,
Каломингни айтсам шу маҳал, Иймонимдан айирма АЛЛОҲ.!
Ота-Онам ранжитсам баъзан, Эркалигу,қайсарлик билан..
Агар қилсам бирор бир гунох,
Меҳринг дариғ тутмагин АЛЛОҲ.! Молу-дунё йўлдан алдаса,
Кибру-ҳаво ёқамдан олса,
Қўлим кири ювилиб кетса,
Омадимдан айирма АЛЛОҲ.!
Кимдир кечроқ,кимдир эртароқ,
Бу дунёда қололмас ҳеч ким.. Кўзимизга тўлганда тупроқ, Жаннатингдан айирма АЛЛОҲ.!