Инсон тақдири бир зумда ўзгариб кетиши мумкин. Футбол оламида машҳурлик даражасига эришган айрим футболчиларнинг ҳам тақдирлари умуман ўзгариб кетиши мумкин эди. Мазкур мақоламиз айнан тақдири ўзгариб кетиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида.
Футболчи бўлиш осон деб ҳисобловчилар адашишади. Ишонмайсизми? Унда мазкур мақоламиз мобайнида ўзингиз бунга ишонч ҳосил қиласиз. Бунга ишониш жуда қийин, аммо кейинчалик даҳо даражасига кўтарила олган машҳур ҳужумчи Кристиан Вери футбол ўйнашни 13 ёшида бошлаганди. Унинг ўйинидан бирон-бир жўяли натижа чиқишига ҳатто ўша пайтда мураббийлик қилган отаси ҳам ишонмасди. Ўз вақтида ажойиб дрибблинг соҳиби бўлган Роберто