♡Тила инсон, узингга соглик,
♡Тарк этмасин танангни поклик.
♡Мардлик булсин мудом шиоринг,
♡Топталмасин номусинг, оринг.
♡Хотиржамлик тарк этган махал,
♡Тусатдан бой берилса амал,
♡Чекинмагин,бул кучли,бардам,
♡Машаккатда тобланар одам!
♡Дунё сенга бевафо булса,
♡Юз угирса,тарк этса омад,
♡Дард кузингга ёш булиб тулса,
♡Билки, Аллох беради мадад.
♡Ота-онанг иккиси йулдош,
♡Бириси ой,бириси куёш,
♡Дуосин ол,имкон борида,
♡Хар синовга тик бок,бер бардош.
♡Уткинчидир дард,ташвиш,алам,
♡Ганимат бил фурсат,онингни.
♡Сабр этганга енгилади гам,
♡Бехудага ёкма жонингни!