Арафа куни бомдод намози ўқилгандан бошлаб, то ташриқ кунларининг охирги куни қуёш ботгунга қадар ҳар фарз намози ортидан жаҳрий тарзда такбири ташриқ айтилади. Ва бунинг ҳукми вожибдир. Аёллар махфий равишда яъни овозни баланд қилмасдан айтадилар.
Унинг кўриниши қуйидагича: “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллааҳил-ҳамд”.
Ташриқ кунлари ҳайит кунидан кейинги уч кун ҳисобланади.
Бу кунларнинг ташриқ кунлари дейилишига сабаб шуки, «ташриқ» сўзи араб тилида бирон нарсани офтобга ёйиб, қоқи қилиш деган маънони англатади. Одамлар мазкур кунларда келгусига ғамлаб қўйишга мўлжалланган қурбонлик гўштларини буз