Фотиҳа сурасида "эҳдинас сиротал мустақийм" деган сўзлар бор. "Бизни энг тўғри йўлга йўналтиргин" деган маънони англатади.
Эътибор беринг, бу сўзлар ҳар бир мусулмоннинг тилидан ҳар куни бир неча марта янграйди, намознинг ҳар бир ракаатида айтилади. Эътибор беринг, бу сўзлар иймон келтирган, ўзини мусулмонман деб ҳисоблаган инсонлар томонидан такрорланади, такрорланаверади. "Ахир шундоқ ҳам мусулмонман, тўғри йўлдаманку" эмас.
Яъни, бизнинг мусулмон эканимиз, беш вақт намоз ўқишимиз биз учун ҳали ҳеч нарсанинг кафолатини бермайди. Мана, биз яхши мусулмонмиз, жаннатнинг калитини чўнтагимизга солдик, деб эрта-ю кеч бошқаларни муҳокама қилиб ўтириш керак эмаслигини билдиради. Энг аввал ва ҳар