Оқариб қолмайди қарға чўмилса, -
Букри тўғри бўлар ерга кўмилса, -
Тўғриям эгриям етти букилиб, -
Қошинга келаркан омадинг келса! -
Насихат айтаман дўстим унутма, - Қасамхўр одамдан яхшилик кутма! -
Эшакка тақа қоқ, у бўлмайди от. - Йўлбарсдан юк, тегса тулки бўлар шод, -
Давлатинг борида қариндош чиқар, -
Ўзинг танимаган етти пушти ёт! -
Бесинов саманни сиртидан ўтма, -
Қасамхўр одамдан яхшилик кутма! -
Оч қолган кўппакнинг ликкиллар думи. -
Хушомад қилади одамнинг шуми. -
Отаси эмассан отамсиз дейди. -
Шу унинг кашф этган гўзал удуми! -
Зинхорки чаённи қўйнингда тутма. -
Қасамхўр одамдан яхшилик кутма! -
Кўзларда аёндир самимий сифат, -
Чин дўстлар молинга бўлмайди