Рамазонни соғиниб
Узоқдан бўйларинг кўринса сени
Типирлаб боладай қувонай шодон
Ўн ойдан ортиқ хумор қилдирдинг
Ҳушбўйингга мени моҳи рамазон!
Севинчим ичимга сиғмай кетйапти
Таърифга мухтожмас ушбу жараён
Сен келиб оҳларим етса самога
Қалб қўрим, юрагим оҳи рамазон! Хар ерда Аллоҳнинг каломи улуғ
Тиловат бошланиб, ҳам хатми қуръон
Тиллар зикир қилар, қулоқлар сомеъ
Қорию қурролар боғи рамазон!
Кўзлар тийилади, ҳамма рўзадор
Дуолар ижобат этади Раҳмон
Қўл очсак дуога “омин” деяқол
Қолмасин қалбларнинг доғи рамазон!
Шайтонлар қувилиб, кишанланади
Жаҳаннам оловлари сўнади осон
Қанчалар ғаниматсан билсанг бизларга
Раҳмат, мағфират тоғи рамазон!Бисмиллох деб ишин бошлаган,
Иймон дея юрак гашлаган,
Ибодатдан кузин ешлаган,
Муминларга "ЖУМА" муборак...
Беш махал номозда турган,
Эрта туриб рузадор булган,
Жаннатдаги дийдорни билган,
Инсонларга "ЖУМА" муборак...
Киематга ишониб узи,
Мазмунлидир хар битта сузи,
Аллох васлин кутгайдир кузи,
Эй мусулмон "ЖУМА" муборак...
Улим хак деб доим овунган,
Дустларига ЖАННАТ согинган,
Охиратга дийдор колдирган,
Муслимларга "ЖУМА" муборак...
Барчага ИЙМОН тилаганларга,
Охират дея овунганларга,
Расулуллох (саллоллоху алайхи вассалом)ни согинганларга,
Аллохим севган кун "ЖУМА" муборак...
Ният килдик узундан узун,
Шу ишларни килсангиз хар кун,
Ин ша Аллох айтамиз бир кун,
Эй