Она… Шу биргина сўз замирида олам-олам маъно мужассам. Ер юзида оёқларини ўпишга лойиқ зот, бу — Онадир. Онаси ҳаёт бўлганлар унинг қолган умрини ғанимат билсинлар, унга мулойим муомалада, доим тавозеъда бўлсинлар.
Ҳаргиз унга баланд овозда гапирмасинлар, унинг юзига қараб уф тортмасинлар! Нима учун? Чунки, шундай бир кун келадики, онанинг ўрнини босадиган ҳеч нарсани тополмай қолади киши. Уни излайди лекин тополмайди, унинг қадрига етмаганига, қўлларини кўзига суртмаганига надомат чекади.
Бошинга мушкул иш тушганда ҳамма дўстларинг сени ташлаб кетиши мумкин. Аммо ёлғиз битта дўстинг сени ташлаб кетмайди. Бу сенинг Онангдир. Бу дунё йўқотганларингни қайтариши мумкиндир. Лекин онангни й